Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:55

АҚШ Россияни хориж матбуотига оид қонун ёрдамида сўз эркинлигини чекламасликка чақирди


Чехия Республикаси. Озод Европа/Озодлик радиоси бош қароргоҳи. 2016, 15 июнь.

АҚШ Давлат департаменти рус тилида ишлайдиган чет эл оммавий ахборот воситаларига "хорижий агент" мақомини бериш тўғрисида Россия Думаси кўриб чиқаётган қонун лойиҳасини яқиндан кузатаётганини билдирди. Вашингтон, шунингдек, Москвани ушбу йўл билан матбуот эркинлигини чекламасликка чақирди.

16 ноябрь куни Давлат департаменти матбуот котиби Мариа Олсон АҚШ қонун лойиҳаси маъқулланиши ёки йўқлиги ва у қандай амалга оширилишини кузатиб бораётганини таъкидлади.

Россия депутатлари мазкур лойиҳа АҚШ рус журналистларига ўтказаёган босимга тўғридан-тўғри жавоб ўлароқ баҳоламоқда.

Аввалроқ АҚШ Russia Today телеканалининг АҚШдаги ҳамкорини “Хорижий агентларни регистрация қилиш акти”га биноан рўйхатдан ўтиб, молиявий фаолияти ҳақида маълумот беришга чақирган эди.

Олсон АҚШ қонуни фақатгина мамлакат сиёсий ҳаётида қатнашаётган барча ташкилотлар қандай молиялаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилишни кўзлашини айтди.

Котиб қонун “материал чоп этилишини чекламайди”, - дея қўшимача қилди.

Матубот эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари таҳкилотлари АҚШ қонунини ҳам, Россияда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасини ҳам танқид қилиб келади.

Бу орада Россия Адлия вазирлиги сайтида таклиф этилаётган қонунга амал қилиши керак ташкилотлар рўйхатини эълон қилинди. Улар орасида Озодлик ва “Америка овози” билан алоқадор 9 нашр бор.

15 ноябрь куни Давлат Думаси бир овоздан чет эл ОАВларни хорижий агентга тенглаштиришга изн берувчи қонунчиликка ўзгартиш киритди.

Эндиликда қонун лойиҳаси Думанинг юқори палатасига юборилади. Ниҳоят, лойиҳани президент имзолаганидан кейин, у кучга киради.

XS
SM
MD
LG