Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:08

Эрдўғонга алоқадор тиллафуруш АҚШда бошланган суднинг иккинчи мажлисига келмади


АҚШ томонидан Эронга қарши жорий қилинган санкцияларни бузганликда айбланаётган турк-эрон тадбиркори Ризо Зарраб суд залида.

АҚШ томонидан Эронга қарши жорий қилинган санкцияларни бузганликда айбланаётган турк-эрон тадбиркори Ризо Зарраб 16 ноябрь кунига белгиланган иккинчи суд эшитишига келмади.

Бу эса тадбиркор АҚШ прокурорлари билан келишувга эришган бўлиши мумкин, деган фикр урчишига туртки бўлмоқда.

NBC News хабар агентлиги Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга алоқадор бўлган тиллафуруш Зарраб эндиликда пул ювишда айбланаётган турк расмийси иши бўйича АҚШ айбловчиларига ёрдам бераётгани ҳақида билдирди.

Зарраб 2016 йилнинг мартида АҚШда қўлга олинган эди. Бир неча АҚШ нашрлари эндиликда тадбиркор қамоқда эмас, балки очиқланмаган жойда ушлаб турилгани ҳақида хабар қилди.

Анқарадаги юқори даражали амалдорлар билан яқинлиги ортидан жамоатчилик назарига тушган Зарраб 2013 йил содир бўлган Туркия ҳукумати ичидаги коррупция можаросининг асосий фигурантларидан биридир.

XS
SM
MD
LG