Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:06

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-25 ноябр кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга сафар қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф давомида мамлакатлар ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар, маданият, илм-фан ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалар мухокама этилиши кутиляпти.

Бу Мирзиёевнинг президент бўлганидан буён Жанубий Кореаяга илк давлат ташрифи бўлади.

Ҳозирги кунда Жанубий Кореяда минглаб ўзбекистонлик муҳожир ишчилар ишлайди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида меҳнат муҳожирлиги 1990-йилларнинг бошидан йўлга қўйилган.

Ҳар йили минглаб ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ишлаш учун юборилади.

XS
SM
MD
LG