Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

Россия ветоси сабаб БМТ Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилишни тўхтатди


Россия Сурияда кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни тергов қилиш вазифаси юкланган БМТ гуруҳи ваколатларини узайтиришга монеълик қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида Москванинг ветоси сабаб БМТ тергов гуруҳи фаолиятини тўхтатди.

Айни гуруҳ ваколати БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ходимларидан иборат гуруҳ ваколати 17 ноябрь куни тугади.

Вашингтон гуруҳ ваколатини икки йилга узайтириб, унга кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни чекловларсиз тергов қилиш учун шароит яратиб беришни истаётганди.

Россия эса бунга кескин қарши, чунки “Қўшма тергов механизми” гуруҳи шу йилнинг апрелида таркибида сарин гази бўлган қуролни Сурия ҳукумати ишлатганини аниқлаганини билдирганди.

Сурия ва мамлакат президенти Башар Асадни дастаклаб келаётган Россия бу айбловни рад этди.

Россия расмийлари тергов гуруҳи мандатини фақат 6 ойга узайтириб, унинг фаолиятини чеклашни истайди.

Жорий йилнинг 4 апрелида Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумда 90 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.

XS
SM
MD
LG