Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:12

Тошкент ИИББ: Рухсат берилмаган ҳар қандай йиғин, митинг, петицияга қонуний чора кўрилади


Дониёр Тошхўжаев, Тошкент ИИББ Тергов бўлими бошлиғи

Тошкент ИИББ Тергов бўлими бошлиғи Дониёр Тошхўжаев пойтахтдаги коллежда уриб ўлдирилган Жасур Иброҳимов ҳимояси учун петиция ташкил қилган аёл берухсат йиғин ўтказгани учун ҳибсга олинганини билдирди.

Gazeta.uz сайти саволларига жавоб берган Тошкент ИИББ мулозимига кўра, аёлга Маъмурий жавобгарлик кодексининг 201 (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), 202-моддалари (Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш) қўлланиб, унга 15 суткалик қамоқ ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари (қарийб 7 ярим миллион сўм) миқдорида жарима солинган.

ИИББ мулозимига кўра, шу йилнинг июнь ойи бошида Ирина Шоҳназарова Facebook тармоғи орқали фуқароларнинг "Дўстлик" боғидаги йиғинини ташкил қилган.

Тошхўжаев орадан ўтган 5 ой давомида аёлнинг ҳаракатига оид "далиллар йиғилгани"ни айтмоқда.

Шунингдек, ИИББ мулозими 26 сентябрь куни ҳокимиятдан "рухсат олмаган ҳолда" йиғин ўтказган яна бир фаол - Мария Головко (Леглер) ҳам Маъмурий жавобгарлик кодексининг 201, 201-1, 202-моддалари асосида айбланиб, 10 суткалик қамоқ ва энг кам иш ҳақининг 60 баробари (қарийб 9 миллион сўм) миқдорижа жарима тўлашга ҳукм қилинганини билдирди.

Расмий маълумотга кўра, Головко 26 сентябрь куни Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ёнида ҳайвонлар ҳимоясига имзо йиғиш учун рухсатсиз одам тўплаган.

ИИББ Тергов бўлими бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга кўра, маҳкамада тошкентлик ҳар икки фаол айбини тан олган ва бундан сўнгра қонунни бузмасликка сўз берган.

Тошкентдаги nиббиёт коллежида ўқиган 17 яшар ўқувчи Жасур Иброҳимов шу йилнинг май ойида коллежда калтакланган ва 1 июнь куни шифохонада оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG