Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:13

Трампга Украинага мудофаа қуролини сотиш режаси тақдим этилиши кутилмоқда


Javelin ракета тизимлари

АҚШ президентининг маслаҳатчилари Трампга Украинага мудофаа қуролларини сотиш ва молиялаштиришга оид 47 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қийматга эга режасини тақдим этиши кутилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментидаги манбага таянган ҳолда ABC News хабар қилди.

18 ноябрь куни ABC News режада Украинани танкларга қарши Javelin ракета тизимлари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилганини хабар қилди.

Хабарларга кўра, кўтариб юриш мумкин бўлган Javelin ракета отувчи қурол, тахминан, 126 минг доллар, унинг ҳар бир ракетаси эса 78 минг доллар туради.

17 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби ABC News билан суҳбатда ҳали ҳеч қандай расмий эълон йўқлигини айтди. АммоЮ ABC Newsга кўра, қўмита ҳафта бошида ёрдам режасини президентга тақдим этишга русхат берган.

Ушбу масала бўйича ҳар қандай қарорни АҚШ Конгресси ҳамда президент Трамп маъқуллаши керак.

Украина ҳукумати мамлакат шарқида Россия дастаклаб келаётган айирмачиларга қарши курашиб келади. 2014 йилнинг апрелидан бери Украина шарқидага тўқнашувларда 10 мингдан ошиқ одам қурбон бўлди.

XS
SM
MD
LG