Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:04

Ўзбекистон террор таҳдиди бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди


Сиднейдаги Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган навбатдаги “Глобал террочилик индекси-2017” рейтингида Ўзбекистон террорчилик таҳдиди йўқ бўлган давлатлар қаторидан ўрин олди.

Рейтинг мамлакатда содир этилган тероор ҳаракатлари, ҳалок бўлган одамлар ва келтирилган зарар миқдори эъҳтиборга олинган ҳолда тузилган.

Рейтингда Ўзбекистон 163 давлат орасида 125-ўринни эгаллади. Бу билан Ўзбекистон дунёда террор таҳдиди мавжуд бўлмаган 38 давлат орасидан жой олди.

Эспертлар террор хавфини 0дан 10 балгача бўлган рақам билан белгилаганлар. Ўзбекистонда террор хавфи, экспертлар фикрича,0,077 баллни ташкил қилади

2016 йилдаги рейтингда Ўзбекистон 117-ўринга қўйилган эди. 2015 йилги Жаҳондаги террорчилик индекси ҳисоботида Ўзбекистонга 162 мамлакат ичида энг охирги 124 - ўрин берилган эди. Ўшанда Ўзбекистонда террорчилик ҳаракатлари ёки террор хавфи нолга тенг деб баҳоланган.

XS
SM
MD
LG