Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:06

ЕИ ташқи сиёсат мутассадиси Могерини қочқин роҳинжа мусулмонлар лагерига борди


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини 19 ноябрь куни Бангладешдаги Кутупалонг қочқинлар лагерида бўлиб, Мьянмадан қочган роҳинжа мусулмонларининг аҳволидан хабар олди.

Могерини роҳинжа мусулмонлари муаммосини ҳал этишда ҳалқаро ҳамжамият Мьянмага босим кўрсатиш билан бир қаторда мулоқот ўтказиш учун кўмак бериши лозим, деб айтди:

-Мен фақат босим кўрсатиш керак деб айтмаган бўлар эдим, бизнинг ёндашувимиз доимо мулоқот ўтказиш учун шароит яратиш ҳамда ўз ўзидан йўқ бўлиб кетмайдиган муаммони ҳал этишни рағбатлантириш бўлган. Мен ҳукумат вазиятни ҳал этиш учун масъулдир, деб ҳисоблайман, - деди Могерини Reuters агентлигига.

БМТ ҳисобларига кўра, Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонлари сони 400 000 кишига етган. Мьянмада буддистларнинг роҳинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлари 25 августда бошланган эди. Amnesty International халқаро ташкилоти 15 сентябрда Мьянмадаги воқеаларни "Шубҳага ўрин йўқ: бу этник тозалашдир”, деб баҳолаган эди.

XS
SM
MD
LG