Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:06

Туркия, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Анталияда ёпиқ эшиклар ортида учрашди


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф( чапда),Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли (ўртада), Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Анталияда19 ноябрда учрашиб, Сурия масаласини муҳокама қилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учсрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Сергей Лавров учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида:

- Россия, Эрон, Туркия ташқи ишлар вазирларининг Анталиядаги учрашувининг асосий қисми якунланди. Биз бу учрашувда 22 ноябрь куни Сочида ўтадиган уч давлат президентларининг саммитига тайёргарлик кўриш жараёни юзасидан деталларни аниқлаштириб олдик. Биз барча асосий масалалар юзасидан келишиб олдик, -деб айтди.

Президент Владимир Путин Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан Сочида ўтадиган учрашувда Суриядаги зўрпавонликлар кўламини озайтириш ва минтақага гуманитар ёрдам етказиб бериш масалаларини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG