Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:04

Қозоғистонда ноқонуний нефть сотиш ва экстремизмда айбланаётганлар судланмоқда


Қозоғистонда ноқонуний равишда нефть сотишда ҳамда диний экстремизмда айбланаётган бир гуруҳ шахс устидан суд бошланди.

20 ноябрь куни Ақтўбе шаҳрида бошланган суд ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Судланаётганлар сони оммага маълум қилингани йўқ. Терговчиларга кўра, судланаётганларнинг айримлари салафийлик оқими аъзоларидир.

Президент Нурсултон Назарбоев ҳукумати 2016 йилнинг октябрида салафийликни ман этиш ҳақида ўйлай бошлади, аммо шу кунгача ҳали бундай қилгани йўқ.

Гумонланувчилар 2016 йилнинг декабрида қўлга олинган.

Ўтган йилнинг июнида Ақтўбе шаҳридаги икки қурол-аслаҳа дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирилган, натижада 8 киши ўлган, 23 нафари жароҳатланганди.

Қозоғистон ҳукумати ҳужумларда экстремистларни айблаган.

XS
SM
MD
LG