Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:57

Россия ўтган ойда Уралдан радиоактив модда тарқалганини тан олди


Россия метереологик хизмати сентябрь якунида мамлакатда рутений-106 радиоактив моддаси концентрацияси ўта юқори бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда 20 ноябрь куни AFP ахборот агентлиги билдирди.

Ой бошида Европадаги манбалар таркибида рутений-106 бўлган радиоактив булут қитъага етиб боргани ҳақида хабар тарқатган эди. Ўшанда радиоактив модда Россиянинг Урал ҳудудидан ёки Қозоғистондан келгани тахмин қилинган эди.

“Росгидромет” 25 сентябрь ва 1 октябрь ўртасида “Аргаяш” ва “Новогорний” кузатиш станцияларида рутений-106 моддасини аниқлагани билдирган.

AFP агентлигига кўра, Россия об-ҳаво хизмати энг рутенийнинг юқори концентрацияси Челябинск вилоятидаги қишлоқларнинг бирида аниқлаганини айтган.

“Аргаяш” станцияси ҳавода рутений-106 миқдори нормадан 986 марта кўп бўлганини қайд этган.

Радиоактив булутлар Уралдан аввалига Татаристон ва жанубий Россияга тарқалган, кейинчалик Европа давлатларига етиб борган.

XS
SM
MD
LG