Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Луганск марказини босиб олган қуролли шахсларнинг "исёнчилар" экани айтилди


Луганск айримачилари раҳбари Игорь Плотницкий.

Украинанинг айримачи ҳудуди бўлган Луганск марказини 21 ноябрь куни аниқлаш белгиси бўлмаган форма кийган қуролли одамлар томонидан эгаллаб олиниши сабаби россияпарастлар ўртасида бошланган ҳокимият учун кураш экани маълум бўлди.

Луганскнинг айримачи лидери Игорь Плотницкий бу воқеани минтақанинг истеъфога чиқарилган Ички ишлар вазири Игорь Корнет тарафдорларининг исёни деб атади. Қуролли одамлар Луганск марказини ва ҳокимияти биносини 20 ноябрда Корнет Плотницкий буйруғи билан ишдан бўшатилганидан сўнг босиб олган эди.

“Мен ишонч билан айта оламанки, айрим одамларнинг ҳокимиятда қолиш иштиёқи вазиятни кескинлаштирмоқда. Бу ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермайди, яқин вақтларда улар йўқ қилинади”, деди Плотницкий.

Игорь Корнет эса истеъфога чиқарилгани тўғрисидаги буйруқни тан олишни истамаяпти . 21 ноябрь куни қилган чиқишида, Корнет “Мен истеъфога чиқарилганим тўғрисидаги миш-мишлар ёлғон эканини айтмиоқчиман”, деб билдирди ҳамда Луганскдаги воқеани Украина разведка гуруҳига қарши амалиёт, деб шарҳлади:

-Бугун ИИВ кучлари республикамиз ҳудудига кириб қатор йирик диверсия ва террор ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлган украин разведка гуруҳи фаолиятини тўхтатиб қолди. Саботажчилардан кўпи қўлга олинди, айримлари қочиб кетди, -деди Корнет.

XS
SM
MD
LG