Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:19

Трамп Путин билан телефон орқали Украина ва Сурия масаласини муҳокама қилди


Трамп ва Путиннинг Вьетнамдаги норасмий учрашуви, 11 ноябрь, 2017 йил.

АҚШ президенти Дональд Трамп 21 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

Оқ Уйнинг билдиришича, бир соат давом этган суҳбат чоғида томонлар Шимолий Корея, Эрон ва Афғонистон масаласида ҳам гаплашган.

Мазкур суҳбат Владимир Путин Сурия президенти Башар Ассад билан Сочида учрашганидан бир кун ўтиб ўтказилди.

Кремль тарқатган маълумотларга қараганда, суҳбат чоғида Путин Сурияда конституциявий ислоҳотни амалга ошириш, президент ва парламент сайловларини ўтказиш лозим деган нуқтаи назарда собит эканини билдирди.

Ўтган ҳафтада Путин ва Трамп Вьетнамда ўтган Осиё-Тинч океани Иқтисодий иттифоқи саммити доирасида норасмий равишда учрашган эдилар.

XS
SM
MD
LG