Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:20

22 ноябрь куни БМТ трибунали 1992-95 йиллардаги урушда Босния сербларига қўмондонлик қилган Ратко Младични унга қўйилган 11 та жиноятдан 10 тасида айбдор деб топди ва унга умрбод қамоқ жазоси берди.

Младич уруш ва инсониятга қарши жиноятлар¸ хусусан¸ геноцидда айбдор деб топилди.

22 ноябрь куни 1993 йилда таъсис этилган собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича Ҳаага халқаро трибунали ҳакамлари Младич устидан чиқарилган ҳукмни ўқишни бошлаши билан Младич бақир-чақир кўтарди ва шу туфайли Младич ҳакамлар қарори билан зуд залидан олиб чиқилди.

Ҳукм ўқилишини Младич алоҳида хонадан туриб кузатишга мажбур бўлди.

Трибунал ҳаками Альфонс Ори “Босния қассоби” деб танилган Младичга қўйилган айбларнинг маҳкама давомида ўз тасдиғини топганини билдирди:

- Маҳкама Босния-Ҳерцоговинанинг қатор ҳудудларида амалга оширилган қотилликларнинг инсониятга қарши жиноят экани ва уруш қонун ва қоидаларини бузиш эканини аниқлади, деди ҳолланидиялик трибунал ҳаками жумладан.

Младичга қўйилган айблар орасида¸ 1995 йил июлида Сребреницада 8000 дан ошиқ эркак ва ўғил болаларни оммавий қатл этишни уюштирганлик ҳам бор.

Сребренница қирғини замонавий Европа тарихига Ҳолокастдан кейинги энг даҳшатли ваҳшийлик сифатида кирган.

XS
SM
MD
LG