Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:07

Путин Сочида Туркия ва Эрон президентлари билан учрашади


Россия Сурия президентининг асосий таянчи ҳисобланади.

Россия президенти Владимир Путин 22 ноябрь куни Сочида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан Сурия можаросига бағишланган сўзлашув ўтказади.

Мазкур саммит арафасида Путин Сочида Сурия президенти Башар ал-Ассад билан кутилмаган учрашув ўтказди.

Кремль тарқатган баëнотга кўра¸ сешанба кунги сўзлашувлар ниҳоясида Ассад Суриядаги урушга сиëсий ечим топиш тарафдори экани¸ мамлакатда конституциявий ислоҳотлар қилиб¸ президент ва парламент сайловлари ўтказиш заруратини тан олишини билдирган.

Расмий хабарларга кўра¸ сешанба куни Путин шунингдек АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали Суриядаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилган.

Москва раҳбари чоршанба кунги саммит олдидан Саудия Арабистони¸ Миср ва Исроил раҳбарлари билан ҳам телефон суҳбатлари ўтказган.

Ҳозирча томонларнинг Сурия президенти Ассад тақдири борасида қандай ечимга келишига оид маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG