Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:13

Фаластин раҳбари АҚШ билан расмий алоқаларни музлатишни буюрди


Фаластин озодлик ҳаракатининг Вашингтондаги идораси.

Фаластин мухторияти лидери Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин озодлик ҳаракатининг Вашингтондаги идорасини ëпиш билан таҳдид қилгани ортидан АҚШ билан барча расмий алоқаларни музлатиб қўйишни буюрди.

Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича¸ Трамп таҳдиди Фаластин томони Исроил ҳукуматини яҳудий маҳаллалари қурилиши учун халқаро жиноят судига тортишга урингани ортидан янграган.

Бундан олдин Оқ уй Фаластин маъмуриятини Исроил билан жиддий тинчлик музокаралари бошлашдан бош тортган тақдирда Фаластин мухториятининг Вашингтондаги дипломатик миссияси иши яқин ойларда тўхтатиб қўйилишидан огоҳлантирган.

АҚШ Давлат департаменти томонидан Фаластин миссияси фаолиятига берилган рухсатнома муҳлати жорий ой тугайди ва вазирлик уни узайтирмаслиги мумкин.

Исроил матбуотига кўра¸ юқори даражали АҚШ ва Фаластин мулоқоти тўхтатилганига қарамай¸ нисбатан паст даражадаги сўзлашувлар давом этмоқда. Хусусан¸ АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг декабрь ойида Фаластин мухториятига белгиланган сафари ҳозирча бекор қилинмаган.

XS
SM
MD
LG