Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:06

Тбилисида 20 соатлик отишма пайтида террорчиликда гумонланганлар отиб ўлдирилди


Тбилисидаги отишма пайтида олинган сурат.

Грузия пойтахти Тбилисида жанггариларга қарши ўтказилган амалиёт оқибатида махсус хизмат ходимларидан бири ҳалок бўлди.

Грузия хавфсизлик хизмати расмийси Нино Гиоргобианига кўра, 22 ноябрь куни Тбилисининг Исани туманида ўтказилган амалиёт пайтида террорчиликда гумонланган уч одам ҳам отиб ўлдирилган. Амалиётда камида 1 нафар жанггари қўлга олингани ва тўрт полициячи яралангани билдирилди.

Террорчиликда гумонланганлар билан отишма 20 соат давом этган. 21 ноябрь куни бошланган амалиёт 22 ноябр куни эрталабки соат беш яримда якунланган.

Гиоргобианининг айтишича, террорчиликда гумонланганларнинг барчаси хориж ватандошларидир.

Махсус хизматлар гумонланганлар қайси террор ташкилотига мансублиги ва қайси давлат ватандошлари бўлгани тўғрисидаги маълумотларни очиқламади.

Грузия матуботи эса ўз манбаларига таянган ҳолда, гумонланувчилар "Ислом давлати" террор гуруҳига мансуб бўлиши мумкин, деб хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG