Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:08

Покистон суди 166 одам ўлимида гумонланаётган шахсни ҳибсдан озод қилди


Хофиз Сайид.

Покистон суди 2008 йилда 166 одам ўлимига сабаб бўлган Мумбайдаги террорга раҳбарлик қилганликда гумонланиб қўлга олинган Хофиз Сайидни ҳибсдан озод этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Прокурор Саттар Сахилнинг билдиришича, Хофиз Сайид 23 ноябрь куни озод қилиниши кутилмоқда. Суд унинг ҳибс муддатини 60 кунга узайтириш тўғрисидаги прокурорлар илтимосини рад этди.

“Лахор Олий судининг аппеляция кенгаши Панжоб вилояти ҳукуматидан Хофиз Саиднинг айбдор эканини исботловчи ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилди, бироқ ҳукумат унинг айбдорлигини исботлай олмади”, деди гумонланувчининг адвокати Дўгар.

Хофиз Саиднинг ҳибсдан озод қилиниши АҚШ ва Ҳиндистон ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Ҳиндистон Покистонни Мумбайдаги террорни уюштиришда Саидга кўмак кўрсатганликда айблаб келади. Покистон бу айбловларни икор қилган.

Қўшма Штатлар Хофиз Сайиднинг айбини исботловчи ҳужжатлар тўғрисида ахборот берган шахсларга 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG