Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:31

Россия: Суриядаги кимёвий ҳужумлар тергови “куни битди”


Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя.
Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя.

Россиянинг БМТдаги элчиси БМТнинг Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича тергови куни битганини, аммо Россия ғарб мамлакатларининг янги механизм жорий этишга қаратилган ҳаракатларини қўллашга тайёр эканлигини билдирди.

22 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши терговни тиклашни муҳокама қилди. Ўтган ойда Россия бир неча марта тергов мандатини узайтиришга қарши овоз берган эди.

Василий Небензянинг фикрича, БМТнинг “Қўшма тергов механизми” гуруҳи "ўзига бўлган ишончни барбод қилган".

Гуруҳ шу йилнинг апрелида таркибида сарин гази бўлган қуролни Сурия ҳукумати ишлатганини аниқлаган эди.

АҚШ ва унинг ҳамкорлари гуруҳ Россия ҳамкори бўлмиш Сурия ҳукуматини айбдор қилгани учун Москвага хуш келмай қолганини айтиб келади.

Россия томони “Қўшма тергов механизми” экспертларининг Сурия ҳукумати камида 2 марта: 2014 ва 2015 йилларда газсимон хлор ишлатгани, жорий йил апрелида эса, Хон Шайхум шаҳрига ҳаводан ҳужум вақтида зарин газини қўллагани ҳақидаги хулосасини танқид қилиб келади. Ушбу ҳужум оқибада камида 100 киши қурбон бўлган.

“Қўшма тергов механизми” тарафдорларидан бири бўлмиш Британиянинг БМТдаги элчиси Мэтью Райкрофт:

- ҚТМ (“Қўшма тергов механизми”) йўқ бўлса ҳам, биз бўш келмаймиз, - деди.

Райкрофтга кўра, тергов тарафдорлари унинг ўрнини эгаллай оладиган бошқа халқаро механизмларни кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG