Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:43

Киев суди қозоқ блоггерни озодликка чиқарди


Украинага Қозоғистондан қочиб борган блоггер Жанар Ахмет.
Украинага Қозоғистондан қочиб борган блоггер Жанар Ахмет.

Киев суди Украина депутати илтимоси билан қозоғистонлик блоггерни озодликка чиқарди.

Ой бошида суд Украинага Қозоғистондан қочиб борган блоггер Жанар Ахметни ватанига экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиққунига қадар уни 60 кунга ҳибсга олишни буюрган эди.

Украина парламенти аъзоси Свитлана Залишчук Facebookда Ахмет 22 ноябрь куни озод этилгланини билдирди. Суд қарорига биноан, Залишчук Ахмет Украинадан қочмаслигига кафилдир.

Президент Нурсултон Назарбоев ҳукуматини танқид қилган блоггер Қозоғистонда икки ой ҳибсга сақланганидан кейин, Украинага қочиб борган. Уни 21 октябрь куни Киев полицияси Қозоғистон эълон қилган ордерга асосан қўлга олган эди.

Озодлик билан суҳбатда Ахмет расмийлар уни одамларни Интернет орқали ўз жонига намойишкорона қасд қилишга ундовчи ноқонуний гуруҳ тузишда айблаши мумкинлиги ҳақида хабар топганидан кейин, ватанидан чиқиб кетишга қарор қилганини айтган.

XS
SM
MD
LG