Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:09

Туркия офшорлар қора рўйхатига киритилиши мумкин


Туркия ва Европа Иттифоқи байроғи.

Европа Иттифоқи йил охиригача Туркияни офшорлар қора рўйхатига киритиши мумкин. Бу ҳақда 23 ноябрь куни Bloomberg нашри ўз ишончли мансбасига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Европа Иттифоқининг махсус ишчи гуруҳи Туркия ҳукумати молиявий шаффофликни таъминлаш ва ўта имтиёзли солиқ режимини тартибга солиш масаласида етарли чора-тадбирларни кўрмаган, деган хулосага келган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ишчи гуруҳ Европа Иттифоқи молия вазирларига 5 декабрдан Туркияни қора рўйхатга тиркашни тавсия қилган.

Туркия ҳукумати Европа Иттифоқи молия вазирлари саммитига қадар молиявий шаффофлик ва солиқ ислоҳоти масаласида қўшимча мажбуриятларни зиммасига оладиган бўлса, қора рўйхатга киритилмаслиги ҳам мумкин.

Туркиядан ташқари қора рўйхатга яна 36 давлат киритилиши мумкин. Европа Иттифоқи ишчи гуруҳи дунёнинг 92 давлатида офшорлар масаласида мониторинг ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG