Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:08

Қирғизистонда сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг инагурация маросими ўтказилади


Сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбеков (чапда) Алмазбек Атамбаев билан.

Қирғизистонда 24 ноябрь куни янги сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг инагурация маросими ўтказилади.

“Ала Арча” давлат резиденциясида ўтказиладиган инагурация маросимига хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат делегациялари таклиф қилинмаган. Маросимда хориж давлатлари элчилари, давлат ва сиёсат арборблари, жамоатчилик ва халқаро ташкилот вакилларидан иборат 450 киши иштирок этиши режалаштирилган.

Инагурация маросимига давлат бюджетидан 8 миллион 404 минг сом (доллар ҳисобида 120 минг доллардан кўпроқ) маблағ сарфланади.

Сўўрўнбай Жээнбеков Асқар Ақаев, Қурмонбек Бакиев, Рўза Ўтунбаева ва Алмазбек Атамбаевдан кейин Қирғизистоннинг 5-президенти бўлди. У 15 октябрда ўтган президент сайловида 11 номзод орасида сайловчиларнинг 54 фоиздан кўпроғининг овозини олиб, ғолиб бўлган эди.

Ҳокимиятни топшираётган Алмазбек Атамбаев 2011 йилнинг 1 декабрида президентлик лавозимига киришган эди. Қирғизистон конституциясига мувофиқ бир одам фақат бир марта президент бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, Атамбаев 15 октябрда ўтган сайловда иштирок этмаган.

XS
SM
MD
LG