Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:58

Брюсселда "Шарқий ҳамкорлик"нинг 5- саммити бошланди


Бельгия. "Шарқий ҳамкорлик" саммити иштирокчилари. 2017, 23 ноябрь.
Бельгия. "Шарқий ҳамкорлик" саммити иштирокчилари. 2017, 23 ноябрь.

“Шарқий ҳамкорлик”нинг Брюсселда иш бошлаган 5-саммитида 6 та собиқ совет республикаси – Украина, Молдавия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ва Белоруссия вакилари иштирок этмоқда. “Шарқий ҳамкорлик" саммити ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

“Шарқий ҳамкорлик”нинг асосий мақсадларидан бири – Европа Иттифоқи ва МДҲ чегараларида демократия ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодий интеграцияга қаратилган.

Жума кунги саммитда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй чиқиш қилади. Унинг нутқидаги асосий пунктлардан бири Россия томонидан бўладиган таҳдидларга қаратилади. Буюк Британия бош вазири матбуот хизматининг хабарига кўра, Мэй собиқ совет мамлакатларига “Москвадан бўладиган беқарорлаштириш уринишларига қарши курашда ягона ёндашув” ташкил қилиш чақириғи билан чиқади. Айтилишича, Буюк Британия ахборот хуружига қарши курашда “Шарқий ҳамкорлик” мамлакатларига 100 миллион фунт стерлингга яқин маблағ ажратади.

"Шарқий ҳамкорлик"ка 2009 йилда Европа Иттифоқи ташаббуси билан асос солинган эди. Бу дастурнинг учта мамлакати – Украина, Грузия ва Молдавия – ЕИ билан ассоциация тўғрисидаги Битимни имзолади. Унга кўра, эркин савдо ҳудуди яратилади, бундан ташқари бу мамлакат фуқаролари Шенген Битими мамлакатларига визасиз бориш имкониятига эга. Россия бир неча бор баёнот бериб, "Европа ҳамкорлиги" ўзининг иқтисодиётига таҳдид эканлигини бидирган эди. Аммо Брюссел бу айбловларни рад қилади.

XS
SM
MD
LG