Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:17

Украина шарқида беш аскар ҳалок бўлди, тўрт одам жароҳатланди


Украина. Луганск шаҳридаги Путинга қарши граффти. 2014, апрель.

Украина армияси мамлакат шарқида россияпараст айирмачилар билан тўқнашувда беш аскари ўлганини, яна тўрт нафар ҳарбий жароҳат олганини билдирди.

24 ноябрь куни эълон қилинган билдирувга кўра, 23 ноябрь куни Кримское қишлоғи яқинида саккиз соатча давом этган тўқнашувларда Украинанинг тўрт аскари ҳалок бўлган.

Жорий ҳафтада Луганкс вилоятида Украина ҳарбийлари ва айирмачилар ўртасидаги зиддият кучайди.

Украина армиясига кўра, 23 ноябрь куни содир бўлган тўқнашувларда саккиз нафар айирмачи ҳалок бўлган, тўққиз одам тан жароҳат олган.

Мамлакат шарқидаги жангларда 2014 йилнинг апрелидан бери 10 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлди.

2014 йилнинг сентябрида ва 2015 йилнинг февралида тинчлик ўрнатиш бўйича эришилган тинчлик битимларига тўлиқ амал қилинмай келинади. 22 август куни Германия, Франция, Россия ва Украина етакчилари телефон орқали навбатдаги тинчлик битимига келишган эди.

Ҳар икки тараф бир-бирини оташкесим шартларини бузишда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG