Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:20

Зимбабвени 37 йил бошқарган 93 яшар Роберт Мугабе ўрнини эгаллаган Мнангагва қасамёд келтирди


Зимбабве. Янги президент Эммерсон Мнангагва қасамёд келтирмоқда. 2017, 24 ноябрь.

Зимбабвени 37 йил бошқарган 93 яшар Роберт Мугабе мамлакат президенти лавозимидан истеъфо бериши ортидан собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва 24 ноябрь куни янги президент сифатида қасамёд берди.

Мнангагвани Мугабе жорий ой бошида лавозимидан бўшатган эди.

Мнангагва 1980 йили Зимбабве мустақилликка эришганидан буён мамлакатнинг иккинчи президенти бўлди. Унинг инаугурация маросимида собиқ президент Роберт Мугабе иштирок этгани йўқ.

Зимбабве президенти Роберт Мугабе истеъфо бергани ҳақда мамлакат парламенти спикери Жейкоб Муденда 21 ноябрда маълум қилди. Мудендага кўра, Мугабе президентликдан истеъфо бергани ҳақда депутатларга ёзма шаклда билдирган.

20 ноябрь куни мамлакатдаги етакчи партия президент Роберта Мугабени эгаллаб турган турган лавозимидан бўшатганини эълон қилган эди.

ZANU-PF партияси мулозимларига кўра, партиянинг 19 ноябрда ўтказилган фавқулодда мажлисида Мугабенинг ўрнига яқинда лавозимдан бўшатилган вице-президент Эммерсон Мнангагва тайинланган.

XS
SM
MD
LG