Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:52

Покистонда АҚШ қидирувга берган жангари озодликка чиқарилди


Покистон. Ҳофиз Шаид “Жамаат-уд Дава” жамғармаси етакчиси озодликка чиқанидан сўнг Лаҳордаги суд зали олдида гапирмоқда.. 2017, 22 ноябрь.
Покистон. Ҳофиз Шаид “Жамаат-уд Дава” жамғармаси етакчиси озодликка чиқанидан сўнг Лаҳордаги суд зали олдида гапирмоқда.. 2017, 22 ноябрь.

Покистон расмийлари суд қарори асосида АҚШ қидирувга берган жангарини озодликка чиқарди.

Ҳофиз Шаид 2008 йилги Мумбай ҳужумини амалга оширган гуруҳга асос солгани айтилади.

АҚШ Давлат департаменти Шаидни террорчилар рўйхатига киритган.

Шаиднинг матбуот котиби Яҳё Мужоҳид у озодликка чиққанини таъсдиқлади.

Покистон суди мамлакат вилоятларидан бирининг уй қамоғига олинган Шаидни яна 60 кун ушлаб туриш илтимосини рад этиши ортидан у озодликка чиқарилди. Бу қарор АҚШ ва Ҳиндистон расмийлари ғазабини келтиришини кутиш мумкин.

2008 йили амалга оширилган Мумбай ҳужумида 10 жангари шаҳар бўйлаб бир неча ҳужум амалга оширган, натижада 166 нафар одам ўлган эди.

Ҳиндистон Покистонни Шаидга ҳужумни амалга оширишда кўмаклашишда айблаб келади.

Шаид “Жамаат-уд Дава” жамғармаси етакчисидир. АҚШ расмийларига кўра, аслида бу жамғарма ман этилган “Лашкар-е Тайба” жангари гуруҳи учун ниқобдир.

АҚШ Шаид ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилган эди. Вашингтон Покистонни қўшни давлатларда фаолият юритадиган исёнчиларни бошпана билан таъминлашда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG