Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:21

Туркияда давлат тўнтариш уринишига алоқадирликда гумонланаётгна яна 99 киши қўлга олинади


2016 йилнинг 15 июлида амалга оширилган давлат тўнтариш уринишида Туркия ҳукумати Фатхуллоҳ Гуланни (суратда) айблаб келади.

Туркия маъмурлари 2016 йилги ҳарбий тўнтариш уринишига алоқадир 99 гумонланувчини қўлга олишга фармойиш берди. Ҳозиргача уларнинг 78 нафари қўлга олинган. Бу ҳақда Anadolu давлат агентлигига таяниб, Рейтер агентлиги хабар қилди.

Гумонланувчилар шифрланган ByLock иловасидан фойдаланганлар эканлиги айтилмоқда. Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган исломий олим Фатҳулло Гулан ва у асос солган ҳаракат аъзолари ушбу иловадан фойдаланишини айтиб келади.

2016 йилнинг 15 июлида амалга оширилган давлат тўнтариш уринишида Туркия ҳукумати Гуланни айблаб келади. Гулан эса бу воқеага алоқадор эмаслигини айтиб, Анқара айбловларини инкор қилган.

Ҳафта бошида Туркия Ички ишлар вазилирлиги ByLock иловасининг 215 092 фойдаланувчиси аниқланганини, уларнинг 23 171 нафари тергов қилинишини билдирган эди.

Давлат тўнтаришига уриниш ортидан кўрилган кескин чоралар натижасида Гулан ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиниб, 50 мингдан ошиқ киши ҳибсга олинган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Туркия ҳукумати тўнтариш уриниши баҳонасида ҳукумат танқидчиларини тазйиқ остига олаётганини айтиб, хавотир билдириб келади.

XS
SM
MD
LG