Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:33

Лондон метросида эвакуация пайти 9 одам жабрланди


Лондонда полиция отишма ҳақидаги хабар ортидан шаҳар метросининг бир қанча бекатидан одамларни эвакуация қилди.

Ҳодиса "қора жума" оқшомида, жамоат транспорти ва дўконлар одамга лиқ тўла бўлган пайтда содир бўлди.

Лекин, отишма бўлгани ёки кимдир жабр кўргани аниқланмади.

Одамларни эвакуация қилиш пайти саросима ва тиқилинчдан 9 одам жабрланди.

Полиция Лондон метросининг Оксфорд Серкус бекатида икки номаълум шахс ўртасида низо келиб чиққан бўлишини айтмоқда.

Ҳозирда шу одамларнинг фотосуратлари эълон қилиниб, улар қидирувга берилган.

Лондонда сўнгги ойлардаги терактлар ортидан хавфсизликка таҳдид даражаси энг юқори қилиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG