Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:19

Миср армияси жума кунги теракт ортидан 30 жанггари йўқ қилинганини билдирди


Миср армияси Синай ярим оролидаги масжидга кечаги ҳужум ортидан аксилтеррор амалиётини бошлади.

Эр-Рисан қишлоғидаги амалиёт пайти 30 жанггари ўлдирилган.

Бу ҳақда Sky News Arabia агентлиги мамлакат ҳарбийларига таяниб хабар берди.

Ҳаво зарбалари оқибатида жанггари гуруҳларга оид деб кўрилган бир қанча автомобил ва уйлар яксон қилинган.

Жума куни Синай ярим оролидаги масжидга ҳужумда 235 одам ҳалок бўлди, 100дан зиёд одам яраланди.

Ҳужум жума намози пайти содир этилди.

Ҳужумга масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG