Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:26

ЕИ Россия дезинформациясига қарши 3,3 миллион евро ажратади


Европа Иттифоқи раҳбарияти Россиянинг дезинформациядан иборат пропагандасига қарши чоралар учун йилига 3.3 миллион евро маблағ ажратадиган бўлди.

Маблағлар Россия дезинформациясига қарши курашувчи East Stratcom Task Force гуруҳига йўналтирилади ва маблағларни ажратиш 2018 йилдан бошланади.

2015 йилда тузилган мазкур гуруҳ ҳар ҳафта "Дезинформациялар шархи"ни эълон қилиб келмоқда.

Келаси йилдан мазкур гуруҳ фаолияти кенгайиши кутилмоқда.

Ғарб Украинадаги уруш манзарасида Россияни ахборот урушида айблаб келади.

Айни ЕИ ҳомийлигида янги телеканал очиш ҳам режаланмоқда.

Кремл сўнгги йилларда ўз сиёсатини тарғиб қилувчи ахборот хизматлари учун миллиардлаб маблағларни ажратган.

XS
SM
MD
LG