Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:04

Покистонда исломчи намойишчилар ва хавфсизлик кучлари тўқнашуви кучайди


Исломобод шаҳри четида исломий партия фаоллари билан хавфсизлик кучлари ўртасида бошланган тўқнашувлар иккинчи кун давом этмоқда.

Бу ҳудудда исломий партиянинг, тахминан, 2 мингга яқин фаол ва тарафдорлари 3 ҳафтадирки намойиш қилмоқда. 26 ноябрь куни уларнинг сони янада кўпайди.

Ҳозирда намойишчилар Исломобод ва Равалпинди шаҳарларини боғлаб турувчи асосий йўлни тўсиб қўйган.

Хабарларга кўра, 25 ноябрь куни намойишчилар ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда олти одам, бир полиция ходими ўлган, 80 дан ошиқ зобит жароҳат олган.Покистон Ички ишлар вазирлиги 25 ноябрь куни шаҳарда тартиб ўрнатиш учун “зарур даражада қўшин” сафарбар қилишга мажбур бўлганини билдирди.

Намойишчилар мамлакат Адлия вазири Зоҳид Ҳамиднинг истеъфосини талаб қилмоқда. Улар бу вазирни мамлакат сайлов қонунларини ўзгартиришни кўзловчи "шаккокларча парламент лойиҳаси"ни ишлаб чиққанликда айблаб келадилар.

25 ноябрь куни Покистон ҳукумати 8,5 минг полиция ва ҳарбийлаштирилган қўшинларни сафарбар қилишига қарамасдан, намойишчиларни тарқатишга муваффақ бўлмади.

Намойишлар Покистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам, жумладан, Карочи шаҳрига ҳам тарқалди.

XS
SM
MD
LG