Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:40

Эрон президенти Сурияда "Миллий қурултой" тузиш ғоясини қувватлади


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Сурия президенти Башар Асад билан телефондаги мулоқотида мамлакатдаги мухолифларни ҳам бир орага келтирувчи "миллий қурултой" тузиш ғоясини қувватлашини билдирди.

IRNA агентлиги 25 ноябрь куни Руҳонийдан келтирган иқтибосда бу "Сурияда барқарорлик ва хавфсизликни тиклаш сари ташланган қадам" бўлиши мумкинлиги айтилди.

Бу таклиф Эрон, Туркия ва Россия раҳбарлари ўртасида 22 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган учрашувда ўртага ташланди.

Бу учрашувдан сўнг Россия президенти Сурия ҳукумати ва мухолифлари ўртасида конгресс тузишга келишилганини билдирган.

Эрон ва Россия Сурия президенти Башар Асадни, Туркия ва АҚШ эса Асад ҳукуматига қарши курашаётган мухолиф қуролли гуруҳларни қўллаб келади.

Сурияда 6 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши давомида, БМТ берган маълумотга кўра, 310 мингдан ортиқ одам ўлган, 6 миллион 100 минг одам мамлакатни ташлаб чиққан.

XS
SM
MD
LG