Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:12

Саудияда араб давлатлари аксилтеррор коалицияси тузилди


Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда 26 ноябрь куни араб давлатларининг террорчиликка қарши кураш бўйича коалицияси ташкил этилди. Коалицияга 41 давлат аъзо бўлгани айтилмоқда.

Йиғилишга Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон раислик қилди. У ўз сўзида бундан буён террорчиларга Ислом дини номидан фаолият юритишга йўл қўйилмаслигини айтди:

-Террорчилар ва экстремистлар келтириб чиқараётган энг катта хавф –бу бизнинг муқаддас динимиз ва эътиқодимизни бузиб кўрсатиш ва нотўғри талқи қилишдир. Бугундан бошлаб биз эътиқодимиз нотўғри талқин қилинишига ва бу орқали Ислом дунёсидаги ҳамда бутун жаҳондаги бегуноҳ одамларни қўрқитишга йўл қўймаймиз.Бугун террорчиликка қарши кураш бошланди. Бугун биз террорчилик кўплаб давлатларда, асосан Ислом давлатларида мағлуб этилганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ва бугун биз ишонтириб айтамизки, дунё юзидан бутунлай йўқ қилинмагунига қадар террорчиликни таъқиб қилишда давом этаверамиз, -деди Муҳаммад бин Салмон.

Араб аксилтеррор коалициясида Эрон, Ироқ ва Сурия иштирок этмаяпти. Коалицияга аъзо бўлган Қатар ҳам аксилтеррор саммитига ўз вакилини жўнатган эмас.

Саудия Арабистони 2015 йилда араб давлатлари ҳарбий коалициясига асос солган эди. Мазкур коалицияга 40давлат аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG