Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Россия спортчиларига халқаро мусобақаларда иштирок этишга тақиқ ўз кучида қолди


Жаҳон енгил атлетика федерацияси Россия спортичларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишга қўйилган тақиқни сақлаб қолди. Бунга Жаҳон антидопинг агентлиги - WADAнинг 16 ноябрда Россия допингга қарши кураш учун етарли чоралар кўрмагани тўғрисидаги қарори сабаб бўлди.

Россия спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки 2015 йилда WADA допинг дастури Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилгани тўғрисидаги далил-исботларни эълон қилгани ортидан тақиқланган эди.

Бироқ Жаҳон енгила атлетика агентлиги айрим рус спортчиларига допинг назоратидан сўнг мусобақаларда мустақил иштирокчи сифатида қатнашишга рухсат берган.

Россия Жаҳон енгил атлетика федерацияси қароридан афсусда эканини ва допингга қарши курашда давом этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG