Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:10

Покистонда ҳукумат билан келишувга эришган исломчилар намойишларни тўхтатишга қарор қилди


Покистон. Радикал мусулмонлар Адлия вазири Зоҳид Ҳамиднинг истеъфосини талаб қилиб, намойишлар ўтказди. 2017, 25 ноябрь.

Покистондаги исломчи фаоллар мамлакат Адлия вазири истеъфо бериши ортидан намойишлар тўхтатилишини билдирди.

“Теҳрик-е Лабаик ё Расуллуллоҳ” гуруҳи матбуот котиби Эжаз Ашрафий 27 ноябрь куни Reuters ахборот агентлиги билан суҳбатда:

- Асосий талабимиз бажарилди. Ҳукумат Адлия вазири истеъфосини эълон қилади, биз эса бугун намойишни тўхтатамиз, - деди.

Кейинги кунларда Зоҳид Ҳамид истеъфосини талаб қилиб ўтказилган намойишлар давомида 6 нафар одам ўлди, 200 дан ортиғи жароҳатланди.

Радикал мусулмонлар Ҳамидни мамлакат сайлов қонунларидан Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги жумлани олиб ташлаганини айтиб, уни шаккокликда айблаб келади.

Ҳамид узр сўраб, истеъфога чиқишини эълон қилди. Аммо ҳали ҳукумат расман буни тасдиқлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG