Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:21

Пулини тўлаб, уйсиз қолганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган фаол 3,5 йилга қамалди


Махамбет Абжан

Пулини тўлаб қўйганига қарамай квартира ололмаётганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётган фаол Махамбет Абжанни Остона суди фирибгарликда айбдор деб топди ва 3,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суднинг 27 ноябрь кунги қарорига биноан Абжаннинг мулки ҳам мусодара қилинади.

Фаолнинг ўзи эса суд қарорига сиёсий сабаблар таъсир қилган бўлишини мумкинлигини айтди. Абжан суд қарори устидан аппеляция судига шикоят киритмоқчи.

Абжан жорий йилнинг июнида қўлга олинган. У Остонда квартира нархини тўлиқ ёки қисман тўлаган бўлишига қарамасдан, уй ола олмаган ёки пулини қайтариб олмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади.

2006 йилда ҳам Абжан молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва уч йилга қамалган эди.

Озодликка чиқарилганидан кейин фаол бўлажак уй эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этди. Абжан, шунингдек, “Бойқўнғир” космодромидан Россиянинг “Протон” ракеталари учирилишига ҳамда Қозоғистонда Россия ҳарбий синовлар ўтказишига қарши чиқиб келади.

XS
SM
MD
LG