Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:20

Британия шаҳзодаси Гарри америкалик актриса Меган Маркл билан турмуш қуради


Шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл.

Британия шаҳзодаси Гарри америкалик актриса Меган Маркл билан турмуш қуради. Никоҳ тўйини 2018 йилнинг баҳорида ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳзода Гаррининг отаси - Уэлсь шаҳзодаси ва тахт вориси Чарльз эълон қилди.

33 ёшли Гарри Чарльзнинг биринчи турмуш ўртоғи, марҳум малика Дианадан туғилган икки ўғилнинг кичигидир.

36 ёшли Меган Маркл матбуотга шаҳзода Гарри ва ўзи бошқа-бошқа оламга мансуб бўлсалар ҳам, енгил тил топишганларини айтди:

-Мен у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим ва у ҳақда нималарни билсам, ҳаммасини унинг ўзидан эшитганман. Бундан ташқари биз турлича янгиликлар ва бошқа-бошқа таблоидлар таъсирида катта бўлганмиз. Шунинг учун бизниннг бир-биримизга қизиқишимиз ўзаро уйғун бўлди, -деди Меган Маркл.

XS
SM
MD
LG