Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:00

Туркия Трампнинг курдларга қурол беришни тўхтатиш қарорини олқишлади


Туркия бош вазири Бинали Йилдирим.

Туркия АҚШ президенти Дональд Трампнинг Суриядаги курд жанггариларига қурол етказиб бериш дастурини тўхтатиш қарорини олқишлайди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 27 ноябрь куни Лондонда Бибиси телеканалига берган интервьюси чоғида билдирди.

-Жаноб Трамп Туркияга нима муҳимлигини тушунди. Туркиянинг "Ислом давлати"га қарши кураш сиёсати аввалданоқ маълум. Биз, агар "Ислом давлати"га қарши бўлсангиз тўғри ҳамкорларни танлаб олинг, бир террорчи ташкилотга қарши курашда иккинчи террорчи ташкилотдан фойдаланманг, демоқдамиз, -деди Бинали Йилдирим.

Туркия Суриядаги урушда АҚШ курд жанггариларини қўллаб-қувватлаб келаётганига бир неча маротада норозилик билдирган ва АҚШдан курд жанггариларига қурол етказиб бериш дастурини тўхтатишни талаб қилган.

Туркия Курдистон ишчи партияси атрофига бирлашган курд жанггариларини террорчи деб билади.

24 ноябрь куни Анқара расмийлари Доналд Трамп Туркия раҳбари Эрдўғоннинг курдларга қурол етказишни тўхтатиш таклифини қабул қилгани ва бу борада расмий кўрсатма берганини маълум қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG