Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:51

Кремль рус спортчилари ҳуқуқини ҳимоя қилишини билдирди


Россиялик скелетончи Сергей Чудинов Олимпиада медалидан маҳрум қилинган спортчилардан бири.

Кремль допинг истеъмол қилгани аниқлангани ортидан Олимпиада медалларидан маҳрум қилинган россиялик спортчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиши тўғрисида баёнот берди.

“Муҳими, бизнинг қонуний манфаатларимиз ва спортчиларимизнинг қонуний манфаатларини халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳимоя қилишдир. Эришилган ғалабани ҳеч қачон ўғирлаб бўлмайди”, - деди президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 27 ноябрь куни берган баёнотида.

Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитасиСочида ўтган 2014 йилги Қишки Олимпиадада ғалабага эришган 19 рус спортчиси допинг истеъмол қилгани аниқланганини билдириб, уларни медалларидан маҳрум қилган эди.

Жаҳон антидопинг агентлиги томонидан 2016 йилда ўтказилган мустақил текширув натижасида Россия спортчиларидан 1000 нафари ҳукумат томонидан молиялаштирилган допинг истеъмол қилиш дастурида иштирок этгани аниқланган эди. Бунинг натижасида Халқаро Олимпия қўмитаси ўша пайтда россиялик 10 спорчини медалларидан маҳрум қилганди.

XS
SM
MD
LG