Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:04

Сурия ҳукуматининг Женева музокарасида иштирок этиши номаълум бўлиб қолмоқда


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стеффан де Мистура.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стеффан де Мистура Сурия ҳукумати Женевада ўтадиган тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичида иштирок этишини ҳозиргача тасдиқлагани йўқ.

“Биз кеча кечқурун Сурия ҳукумати ҳалигача Женевадаги тинчлик музокараларида иштирок этишини тасдиқламаганини билдик, лекин биз Дамашқ расмийлари музокараларда иштирок этишидан умидвормиз”, -деди Мистура 27 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашида сўзлаган нутқида.

Сурия бўйича Женева музокараларининг саккизинчи босқичи 28 ноябрь куни бошланади. БМТ шафелигида ўтказилаётган мазкур музокаралардан асосий мақсад олти йилдан бери Сурияда давом этаётган урушга барҳам беришнинг сиёсий йўлини топишдир.

Уруш давомида Сурияда 330 минг одам ҳалок бўлди, бир неча миллион одам қочқинга айланди.

XS
SM
MD
LG