Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:07

Шимолий Корея АҚШ ва минтақадаги давлатлар норозилигига қарамай яна бир ракета синовини амалга оширди.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Шимолий Кореянинг Сайи Ни минтақасидан отилган ракета 1000 километр масофани босиб ўтиб, Япон денгизига қулаган. Пентагон бу кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, қитъалараро баллистик ракета синовдан ўтказилганини таҳмин қилмоқда.

Шимолий Корея расмийлари ҳам баллистик ракета синови 28 ноябрда бўлиб ўтганини тасдиқлади.

Жанубий Корея интеграция вазири Чо Мён-го 28 ноябрда Сеулда ўтган матбуот анжуманида Шимолий Кореянинг ядровий синовларидан яна бир бор ташвиш билдирди:

-Экспертлар Шимолий Корея узоғи билан 2-3 йил ичида ўз ядровий қуролига эга бўлишини айтмоқдалар. Шимолий Корея ўз ядровий имкониятларини кутилганидан кўра тезроқ ривожлантираяпти. Пхеньян тез орада ўз ядровий дастури якунланганини эълон қилиши мумкин, -деди Чо.

Президент Трамп Шимолий Корея яна ракета синови ўткизганини кескин танқид қилди ва "Биз бу масала билан шуғулланамиз", деб баёнот берди.

XS
SM
MD
LG