Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:17

Россия ҳукумати допинг дастуридаги ролини рад этаверса, янада оғирроқ жазоланиши мумкин


Жаҳон антидопинг агентлиги – WADA терговчиси Ричард Макларен.

Жаҳон антидопинг агентлиги – WADA терговчиси Ричард Макларен Россия ўз спортчиларининг допинг ишлатишида ҳукумат қўли борлигини рад этаверса, янада оғирроқ жазоланиши мумкинлигини айтди.

28 ноябрь куни куни Голландияда бўлиб ўтган спорт конференциясида Макларен:

- Бу каби раддияларни изҳор қилишда қанча кўп давом этсангиз, ўзингиз учун оғирроқ санкция қўлланилишига шунча кўп замин яратасизлар, - деди.

Кейинги ҳафтада Халқаро Олимпия қўмитаси Россия атлетларига февраль ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Қишки олимпиада ўйинларида қатнашишга рухсат бериш ёки бермаслик масаласини кўриб чиқади.

Россия спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки 2015 йилда WADA допинг дастури Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилгани тўғрисидаги далил-исботларни эълон қилгани ортидан тақиқланган эди.

Аммо Россия рамсийлар бу айбловларни рад этиб келади. Президент Владимир Путин бу чоралар ортида АҚШ турганлигини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG