Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:38

Босниялик судланувчи Халқаро трибуналда “заҳар” ичди


Слободан Праляк
Слободан Праляк

Ҳаагада босниялик 6 хорват судланувчининг бири номаълум бир суюқликни намойишкорона ичиб олиб, уни заҳар деб эълон қилиши БМТ апелляция суди кейинга қолдирилди.

Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал (ICTY) 1992–1995 йилларда содир бўлган Босния уруши давомида босниялик хорват кучларга қўмондонлик қилган Слободан Пралякка чиқарган жазоси ўз кучида қолдирилишини эълон қилиши ортидан, Праляк “заҳар” дея кичик идишдаги суюқликни ичди.

Суд залида 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ қўмондон:

- Слободан Праляк уруш жиноятчиси эмас! - дея ҳайқирди.

Етакчи судья Кармел Агиус бунинг ортидан суд жараёнини дарҳол тўхтатди.

Праляк ичган суюқлик чиндан заҳарми-йўқлиги ва қўмондоннинг ҳозирги аҳволи номаълим бўлиб қолмоқда.

БМТ халқаро уруш жиноятлари судига 1993 йил асос солинган. Шу кунгача суд Югославия парчаланиб кетганидан кейин бошланган урушга гувоҳ бўлган тақрибан 5000 одамдан кўрсатма олди, 161 одамни турли жиноятларда айбдор деб топди. Айбдор деб топилганларнинг аксари юқори лавозимли шахслардир.

XS
SM
MD
LG