Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:04

Трамп Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар кучайтирилишини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

Шимолий Корея 28 ноябрда қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганини эълон қилгани ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньянга қарши “қўшимча йирик санкциялар жорий этилиши”ни билдирди.

-Бир оз олдинроқ Шимолий Корея яна бир ракетани синовдан ўтказди. Биз бу масала билан шуғулланамиз. АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис билан суҳбатлашиб, бу масалани узоқ муҳокама қилдик. Бу вазиятни изга солишга қудратимиз етади, -деди Трамп.

29 ноябрь куни АҚШ президенти Хитой раҳбари Си Цзинпин билан ҳам Шимолий Корея масаласида суҳбатлашганини айтди. Унга кўра, суҳбат давомида Шимолий Кореяга қарши қўшимча санкциялар жорий этишга келишилган.

Суҳбат пайтида Трамп “АҚШ ўз қарорида қатъий эканини” таъкидлаб, “Хитойдан Шимолий Кореяга ядровий синовларни тўхтатиш юзасидан таъсир кўрсатишни” талаб қилган. Хитой Шимолий Кореянинг энг асосий ҳимоячиси ва иттифоқчиси ҳисобланади.

Бу масала БМТ Хавфсизлик кенгашининг напвбатдан ташқари шошилинч мажлисида ҳам муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG