Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:09

Туркияда Гуланга алоқадорликда айбланиб яна 360 одам қўлга олинди


АҚШда яшаётган уламо Фатҳулла Гулан.

Туркияда яна 360 одам уламо Фатҳулло Гуланга алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.

Anadolu агентлигининг билдиришича, Истанбулда қўлга олинганларнинг 333 нафари ёлланган ҳарбий хизматчилардир. Ўтган ҳафтада ҳам мана шундай айблов билан 700 одам ҳибс қилинган эди.

Шу кунгача Туркияда Гуланга алоқадорликда гумонланган 50 минг одам ҳибс қилинган, 150 минг одам ишдан бўшатилган.

Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган уламо Фатҳулла Гуланни ўтган йилнинг 15 июлида муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришини уюштирганликда айблаб келади. Мазкур воқеа оқибатида 250 одам ҳалок бўлган эди.

Гулан ўзига билдирилган айбловларни инкор этган. Вашингтон Гуланнин Анқарага топширишни рад этгани ортидан Туркия-АҚШ муносабатлари совуқлашиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG