Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:08

Science Advances журналида чоп этилган изланиш муаллифлари бундан қарийб 7 минг йил аввал яшаган аёллар суяклари билан ҳозирги кундаги аёллар, хусусан, эшкакчилар ва Британиядаги коллеж талабалари суякларини солиштирган.

Жисмоний машғулотлар инсон суяклари зичлиги ва шаклига таъсир кўрсатади.

Изланиш муаллифлари бундан 7 – 7,4 минг йил олдин яшаган неолитик аёллар суяклари Кембридж университети эшкакчилар клубига аъзо аёллар суякларидан 11-16 фоиз мустаҳкамроқ эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, примитив аёл деҳқонларнинг қўли оддий Кембридж талабасининг қўлидан 30 фоиз кучлироқ бўлгани аниқланган.

Бу ҳолат сабаби қадимда ер қўлда ҳайдалиб¸ дон қўлда эзилган ўша пайтдаги деҳқончилик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тадқиқот муаллифларидан бири Жей Сток:

- Изланишимиз натижалари минглаб йил давомида аёлларнинг қўл меҳнати дастлабки деҳқончилик иқтисодларида муҳим ўрин тутганини кўрсатади, - деди.

XS
SM
MD
LG