Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:59

АҚШ Шимолий Кореяни “буткул йўқ қилиниш”эҳтимолидан огоҳлантирди


Шимолий Корея етакчиси баллистик ракета учирилишини кузатмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 29 ноябрь кунги фавқулодда йиғинида чиқиш қилган АҚШ элчиси Никки Ҳейли Шимолий Кореяни ер юзидан бутунлай йўқ қилиниш эҳтимолидан огоҳлантирди:

- Шимолий Корея диктаторининг кечаги ҳаракати дунëни урушдан узоқлаштирмади¸ аксинча урушга янада яқинлаштирди. Шимолий Корея билан урушиш ниятимиз бўлмаган¸ ҳозир ҳам йўқ. Аммо уруш бошланадиган бўлса¸ у кеча гувоҳ бўлганимиз каби мунтазам агрессия ҳаракатлари туфайли бошланади. Агар уруш бошланса¸ билиб қўйилсинки¸ Шимолий Корея режими мутлақ йўқ қилинади¸ деди АҚШнинг БМТ даги элчиси.

Шимолий Корея 28 ноябрда қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганини эълон қилиши ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньянга қарши “қўшимча йирик санкциялар жорий этилиши”ни билдирган эди.

XS
SM
MD
LG