Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:21

АҚШ судида гувоҳ Туркия президенти Эрдўғонга қарши кўрсатма берди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Турк-Эрон тадбиркори Реза Зарраб АҚШ судида Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Эронга Америка санкцияларини четлаб ўтишга кўмаклашиш мақсадида 1 миллиард доллар миқдоридаги ноқонуний пул ювиш режасини амалга оширишга шахсан рухсат берганини айтди.

Реза Зарраб 30 ноябрда Нью-Йорк федерал судида АҚШ ҳукуматининг гувоҳи сифатида иштирок этди. Нью-Йоркда уч кундан бери ноқонуний пул ювишда айбланаётган Туркиянинг Халқбанки ижрочи директори Маҳмад Ҳоқон Атиллага нисбатан суд жараёни бормоқда.

Айбловга кўра, Атиллага Эрон нефть ва газидан олинган дармомадларни АҚШ санкцияларига зид равишда, Америка банклари орқали ювиш вазифаси топширилган. У бу ишни АҚШ банклари билан олтин савдосини амалга ошириш орқали олиб борган. Бироқ Атилла ўзига билдирилган айбловларни тан олмаяпти.

Зарраб эса 2 февраль куни пул ювиш ва бу борада ҳукумат билан ҳамкорлик қилганлик айбловларини тан олган. Эрдўғон мазкур жиноят иши бўйича ўзига ва унинг ҳукумати аъзоларига қарши берилаётган гувоҳликларни "асоссиз маълумотлар", деб атади.

XS
SM
MD
LG