Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:49

АҚШ Давлат департаменти Тиллерсон истеъфосига оид хабарларни рад этди


АҚШ Давлат департаменти Рекс Тиллерсоннинг давлат котиблиги лавозимидан истеъфо бериши мумкинлиги ҳақидаги матбуотда босилган хабарларни рад этди.

Департамент матбуот хизматига кўра, Тиллерсон ва президент Трамп ўртасида келишмовчилик бўлган, лекин бу сиёсий масалалардаги келишмовчилик бўлган.

Бундан аввал АҚШ президенти маъмурияти Давлат департаментида лавозим ўзгариши режаланмаётганини билдирганди.

Пайшанба куни The New York Times газетаси Оқ уй Тиллерсонни лавозимидан олишни, уни ўрнига Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпеони АҚШ Давлат котиби этиб тайинлашни режалаётгани ҳақда хабар берган эди.

Кейинчалик, Associated Press ва Reuters агентликлари ҳам бу ҳақдаги хабарни эълон қилганди.

Дональд Трамп ва Рекс Тиллерсон халқаро масалаларда кўпинча бир-бирлари билан зиддиятга киришадилар.

NBC телеканали октябрь ойида Тиллерсон Пентагондаги учрашув пайтида Дональд Трап шаънига ҳақоратли гаплар айтганини хабар қилган эди. Бироқ Тиллерсон бу хабарга раддия берган.

XS
SM
MD
LG