Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:01

Толибон Пешавордаги коллежга ҳужум қилди, камида 9 талаба ҳалок бўлди


Покистон шимоли ғарбидаги Пешавор шаҳрида 1 декабр куни бурқага ўранган толибон жанггарилари Қишлоқ хўжалик коллежига бостириб кириб, камида 9 талабани ўлдирган.

Бу ҳақда Покистон полицияси ҳамда коллеждаги манба Озодликка маълум қилди.

Ҳодиса ортидан Покистон хавфсизлик кучлари ҳужум рўй берган коллеж атрофини ўраб олди.

Маҳаллий касалхона шифокорлари ҳужумда тўққиз одамнинг ҳалок бўлганини тасдиқлашди.

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ҳужумчидан уч нафари ҳам бор. Ҳужумга масъулиятни Покистондаги "Теҳрики Толбибон" жанггари гуруҳи зиммасига олди.

1 декабр Покистонда Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан байрам куни сифатида дам олиш эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG